Кириш
Инсонларни яшаши, ишлаши ва дам олишига мўлжалланиб ташкиллаштирилган маконни ёки муҳитни шакллантириш меъморчиликни бош вазифасидир. Бироқ, унинг вазифаси бу билан чекланмайди.
Маълумки хар қандай муҳит одамлар рухиятига, онгнинг шаклланишига таъсир кўрсатади. Чунки меъморчиликда қўлланиладиган ҳажмий шакллар, моддий муҳит бирон бир кўринишга ёки ахборотга эга бўладики, улар одамлар дидига мос, онгига ижобий ёки салбий таъсир этиши мумкин.
Шаҳар муҳитини меъморий шакллантириш ўзига хос қулайлик ва шинамлик яратишгина эмас, балки инсоннинг гўзалликка бўлган эхтиёжини қондириш, у яшаётган жамият маданий хаёти, халқчил миллий анъаналари ва илғор эстетик туйғуларини ўзида акс эттириш каби вазифалар хам киради.
Шаҳарнинг меъморий шаклланиши инсоннинг моддий ва маънавий эхтиёжларини қондиради.
Конец ознакомительного фрагмента.