Читать онлайн полностью бесплатно Ибадулла Байджанов - Шаҳарларни пиёдалар фазо макони меъморчилиги. Услубий қўлланма

Шаҳарларни пиёдалар фазо макони меъморчилиги. Услубий қўлланма

Шаҳарларнинг кўп функцияли пиёдалар кўчаси ва майдонлари меъморий шаклланиш тахлили комплекс ўрганилади. Шаҳарларнинг пиёдалар кўчаси ва зоналарини меъморий – типологик ечимларини ривожланишнинг асосий анъаналарини аниқланади, шаҳарсозликни функционал режалаштириш, ҳажмий фазовий, техник – иқтисодий, таъмирлаш ва меъморий композицион муаммолари тахлил этилади.

Редактор Махмуд Ибадуллаевич Самандаров

Корректор Махмуд Ибадуллаевич Самандаров

Фотограф Рустам Ибадуллаевич Самандаров


© Ибадулла Самандарович Байджанов, 2017

© Рустам Ибадуллаевич Самандаров, фотографии, 2017


ISBN 978-5-4483-2443-7

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

И.С.Байджанов


Кириш


Бутун инсоният жамиятининг тарихи, Ф. Энгельс таъбири билан айтганда, “– бу суратларни тўхтовсиз тўқилуви, боғланиши ва бир-бири билан харакати, хеч бир нарса харакатсиз ва ўзгармасдан, хамма нарса харакатда ва ўзгарувчан, пайдо бўлувчи ва йўқолувчидир».

Бу айтилган сўзлар тўла қонли архитектура ва шаҳарсозликка ҳам тааълуқлидир айниқса бу хаётимизнинг ижтимоий жараёнларини динамик равишда харакатида, илмий техник тараққиётнинг катта таъсирида ўзгармоқда.

Шаҳарларнинг пиёдалар фазо-маконини меъморий шаклланиш муаммолари мураккаб шаҳарсозлик жараёнларини тугалланган натижалар сифатида комплекс қурилмоқда, бешта асосий йўналишларни ҳисобга олган ҳолда:

Шаҳар маркази ривожини ижтимоий-маданий ва жамоат – савдо функциялари, пиёдалар ва транспорт харакати бўлиниши, қурилишда интенсив фойдаланишни кўтариш ва марказ шаклланиши функциясини кучайтириш;

Мавжуд шаҳар қурилишини сақланиши ва таъмирланишини уларни тарихий маданий ва меъморий қийматини ошириш мақсадида, ўтказилаётган шаҳарсозлик тадбирларини мақсадга мувофиқ ижтимоий – иқтисодий техник хисоби.

Шаҳар марказларини шаклланиш ғояси пиёдалар фазо – маконини коммуникация сифатида қараш кейинги 20 йилликда кўп мамлакатларнинг шаҳарсозлик амалиётида кенг ривожланди.

Бу шаҳарсозлик ғоясининг катта оммавийлиги замонавий шаҳарларни марказларини структура ва меъморий қиёфасига таъсирининг ўзига хос сабаблари бор.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин ғарбий Европа шаҳарларини қайта тиклаш жараёнида автомобилсозлик жуда ривож топиши билан шаҳарлар ва уларни маркази ривожида кризис бўла бошлади.

Автомобил харакати бошланиши билан мавжуд тарихий шаҳарлар марказий майдонларида ва кўчаларида автопарклар пайдо бўла бошлади, шунингдек, транспорт харакати бўғинлари, шовқин, заҳарли газлар одамларни физиологик ва психологик ҳаётига салбий кўрсатиб бошлади ва шаҳар экологиясига ҳам.

Эски мавжуд шаҳарларда кўча тармоқлари янги типдаги транспорт пайдо бўлишидан олдин шаклланган эди. Эскирган кўча тармоқларида пиёдалар ва траспорт харакатларининг интенсивлашуви номутаносиблиги вақт билан боғлиқ жараёнларини чўзилишига, траспорт воситаларини эффектив эксплуатация қилиш имкониятларини пасайтиради, пиёдалар ва транспорт орасида конфликтлар (низолар) кучая борди. Кўча харакати қурбонлари сони ошаверди.

Конец ознакомительного фрагмента.



Другие книги автора Ибадулла Байджанов
Ваши рекомендации