Мустақил Ўзбекистонимизнинг ҳар бир шаҳри гўзал ва обод бўлиши керак. Айни пайтда қишлоқлар ҳам ҳудди шаҳар қиёфасини олиши зарур. Мана шундай эзгу ният билан ёзилган ушбу китоб меъморлар, лойиҳачилар, шаҳар таъмир-ланиши ва янги қурилишлар билан боғлиқ ташкилотлар, қурилиш соҳаси мутахассислари тайёрлайдиган ўқув юртлари талабалари учун муҳим услубий қўлланмадир.
Тақризчилар :
Меъморчилик фанлари доктори, профессор М. Қ. АҲМЕДОВ
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор Р. М. АҲМЕДОВ
Урганч қурилиш касб ҳунар коллежи
педагогик кенгаши томонидан
нашрга тавсия қилинган
ДАВРТАЛАБ ТАДҚИҚОТ
(Сўз боши ўрнида)
Меъморчилик аждодларимиз томонидан қайта – қайта сайқал топиб, бойитилиб бизгача етиб келган ва жуда катта қадр -қиммат топиб келаётган ноёб амалий саньат тури хисобланади. Ўрта Осиё меьморчилиги қадим замонларданоқ дунё маданий тараққиётида салоҳиятли ўрин тутиб келганлиги қадим Самарқанд, Бухоро, Хива тарихий обидалари мисолида намоён бўлиб турибди. Айни пайтда замонавий шаҳарсозлигимиз ва меъморчилигимиз ҳам дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда. Бунинг боиси шундаки, замонавий меъморчилигимиз ўзининг теран томирларидан қувват олган ҳолда изчил ривожланмоқда ва тобора такомиллашиб бормоқда. Мустақиллик йилларида бутун Ўзбекистонимизда қад ростлаган кўплаб замонавий иншоотларда ота-боболаримизнинг меъморчилик касбига муносабатимиз, меҳр-у садоқатимиз, ихлос ва эътиқодимиз мужассам бўлиб яққол кўриниб турибди.
Ҳамкасбимиз И. С. Бойжоновнинг меъморчиликда энг долзарб муаммолардан бири – шаҳарларнинг материал фазовий муҳити, уларни қайта ташкил этишга бағишланган тадқиқоти ҳам нодир касбни улуғлаган ота боболаримизга бўлган чексиз эҳтиромнинг, она юртга бўлган меҳр – муҳаббатнинг, қолаверса ўз касбига бўлган беҳад ихлос-эътиқоднинг намунасидир. Тадқиқотни ўқиб муҳтарам юртбошимизнинг бир кўрсатмаси беиҳтиёр ёдимга келди: «Биздан обод ва озод Ватан қолсин!» Бу ҳикматнинг алоҳида ифодаси эса шаҳарсозлик муаммоларини тўлақонли ҳал этишимиз билан чамбарчас боғлиқ. Ҳамкасбимизнинг узоқ йиллик тадқиқоти асосида ёзилган ушбу китобда шаҳар муҳитида уйсозлик, қурилиш жараёнлари атроф – ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш иморат ва иншоотларни таъмирлаш, безаш, турли замонавий лойиҳалар тайёрлаш ва танлаш, шаҳарларнинг меъморий салоҳиятига оид маданияти каби муҳим масалалар юзасидан қимматли фикр мулоҳазалар билдирилади. Айни пайтда муаллиф бу борада аниқ ва фойдали, қулай таклифларни ўртага ташлайди. Китобда шаҳарсозлик муаммоларига оид эркин ва ишонч билан қимматли фикрлар билдирилганлигини, муаллиф – И. С. Бойжоновнинг меъморчилик соҳасида етарли билимга, иқтидорга малакага эга эканлигидан деб биламан. Мен ҳамкасб сифатида И.С.Бойжоновни яхши меьмор ва изланувчан ташкилотчи ва ташабускор инсон сифатида қадрлайман. У Хоразмнинг иқтидорли меъмори. Биринчи бўлиб воҳада меъмор-чилик фанлари номзоди унвонига мушарраф бўлган эди. Ўз соҳасини чуқур ва яхши билади. Республикада ўз меҳнати, ижодий изланишлари, ташкилотчилиги билан кўзга кўринган таниқли мутаҳассис, истеъ-додли олим, меъморчилик амалиёти ва унинг махсус таълими соҳасида ташабусскор раҳбар, бунёдкорлик ишларида ўзига хос ўрни бор. Унинг 15 йилдан ортиқ вақт давомида Урганч шаҳар бош архитектори лавозимида ишлаб, воҳа марказини чиройли ва кўркам манзара касб этишида жонкуярлик билан меҳнат қилганидан ҳабардорман.
И. С. Бойжонов 1988 йилдан буён раҳбарлик қилаётган Урганч қурилиш касб ҳунар коллежини республикадаги турдош илм даргоҳлари ичида энг намунали, ибратли билим ва ҳунар маскани сифатида кўрсатиб ўтиш мумкин. Коллеж тажрибаси республикадаги марказий нашрларда, радио ва телевидениеда мунтазам оммалаштириб келинмоқда. Бу ерда республика миқёсида нуфузли анжуманлар ўтказилган. Ҳорижлик ҳамкасблар ҳам ушбу коллеж фаолиятига ҳавас билан қараб, илиқ фикрлар билдиришган.
Ибодулла Бойжонов «Урганч шаҳар архитектураси», « Диплом лойиҳалаш услуби», «Меъморлар маскани», «Ҳумо қўнган шаҳар», «Мустақиллик меъморлари», «Изланишлар самараси» каби қатор рисола ва монографиялар, республика матбуотида чиққан 150 дан ортиқ илмий ва оммабоп мақолалар муаллифи. Ҳамкасабимизнинг навбатдаги « Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш» китоби мустақил мамлакатимиз шаҳарларини янада обод, кўркам, ҳушманзара кўриш мақсадида эзгу ният билан яратилган илмий рисоладир. Рисола қадр-қиммати бунёдкорларимизнинг яратувчилик ишларида қўл келади.
Ҳамкасбимизни ҳайрли тадқиқоти билан қутлаб, унинг бу соҳада олиб бораётган бетиним ишларида янада ижодий баркамоллик тилайман.
М. Қ. АҲМЕДОВ,
меъморчилик фанлари доктори, профессор,
Самарқанд Давлат меъморчилик қурилиш
институти проректори.
М У А Л Л И Ф Д А Н
«-Агарки ҳар қайси инсон, бу уй меники, бу шаҳар меники, бу юрт меники, у қандай обод бўлса бу менинг бахтим ва бойлигим, деган фикр билан яшаса, биз ўз мақсад муддаоларимизга тезроқ етамиз. Мен, айнан шундай ҳаётий фалсафа қон – қонимизга, суяк – суякгимизга кириб бориши, қалбимиздан чуқур жой топишининг тарафдориман ва барчангизни, бутун халқимизни шунга даъват этаман.»