Дунёвий давлатчилик моҳиятида жо ва номоддий жараён бўлмиш, қонуниятли маълумотларга асосланмиш таълим одамий мавжудот ўз дунёвий ҳаётида кашф ва жорий эта олмиш қонуниятлар асосида шаклланмиш ҳолатда эрмас, балки одамий мавжудот номоддий моҳиятига мос қонуниятлар бирла шаклланмиш ҳолатида, яъни ўз қонуниятида кечур ҳолатдагина они ижтимоий шахс эрмас, йўқ, балки ўз мавжудотлик қонуниятида бўлмиш, ибтидодин торта қонуниятида мавжуд турмиш дунёвий мавжудотлик тараққиёти олиб чиқа олур, холос.
КИРИШ
Чексизлар поёнин илғамоқликка одамий мавжудот ожиз борлиқ ва ондин таралур қонуният ижроси сифатида!
Қонуният!
Ул недур?
Моддий борлиқ-дунё, одамий мавжудот ифодасида, ҳақ қонун бирла, яъни қонуниятлар бирла яратилмишми ёинки ул ўз тартибсизлигидами?
У ҳолда не учун одамий мавжудот назарига борлиқ-дунё-ҳаётда қонуниятсиз, яъни қонуниятлиликка тўғри келмас жараёнлар ул қадар мўл?
Умуман, қонуниятнинг одамий мавжудот дунёвий ҳаёти учун аҳамияти не?
Чангалзорларда парранда-ю даррандалар мутлақ эркин яшамоқликда эркан, не учун одамий мавжудот ҳар недур қонун-қоидаларга амал бирла яшамоқлиги шарт турур ва онинг учун мутлақ эркинликнинг фойда ва зарари не?
Борлиқ!
Бул борлиқ-коинот одамий мавжудот зоти ҳаёти давомида ончалар мавжудким, ул онинг борлигин, қай йўсинда бор турмоғин эътиборга ҳам олмай қўйгуси, яратилмиш дунё ва онда одамий ҳаётда «эсмиш» «даврлар шамоли» они ўзига мафтун қила эътиборин нари торта кетгусидур…
Дунёким, онинг ҳаракати суронли ва таралмиш маълумотлари тўзонли жараёндур. Жуда тўзонли!..
Дунёниким, одамий мавжудот ўзига тааллуқли қисмин ўз тасаввурларида қонуниятли ва қонуниятсиз фикрлар аралашмасида пайдо қила келмишдур.
Одамий мавжудот суянмиш ул тасаввурлар қонуниятли маълумотлар, яъни илм-фандур ва янаким қонуниятга туша билмас тасаввурлар, яъни афсона, ривоят, эртаклардур…
Дунёким, одамий мавжудот онинг измида турмоққа мажбурмишдур.
Яна бир камиким, улким, онда беихтиёр туғилажак ва беихтиёр одамий мавжудотлик фаолиятин тўхтатажак ҳолати бирла…
Нечук одамий мавжудот дунёвий ҳаёти бул қадарлар мавҳумлик остида турур?
Қонуниятли маълумотлар бул қадарлар мўл даврда ҳам жонли мавжудот сифатида қайдин келурин ва қай кетурин билмас, била олмас. Нечук?
Одамий мавжудотда дунёвий бул фаолиятиким, ихтиёр бирламу ёинки беихтиёрму? Ҳамон беечим…
Ҳаёт нечук шул тахлитдур?
Дунё ва ҳаётнинг ўзгача бўлмоқлик, онинг ўзгача шакл-шамойили йўқмидур?
Одамий мавжудот не учун шул тахлит мавҳумлик ичра мавжуд эрур?
Одамий мавжудотда номоддий жон не учун мавжуд?
Одамий мавжудотда не учун номоддий руҳ шаклланур?
Ақл недур, не учун ақлдур?
Не учун жонли мавжудотлар ичра, фақат ва фақат, одамий мавжудотдагина ақл унсури эрмиш?
Тафаккур не жараён эрур?
Одамий мавжудот борлиқ-табиатни қонуниятли тартибда кашф эта ва қонуниятли маълумотларга эга бўлмиш ҳолда не учун ҳамон борлиқ-коинот ичра мавҳумликда, яъни борлиқ-коинот ва ўзининг не учун мавжудлик сабабин англамас тарзда яшаб, онда ҳис-идрок дунёвий ҳаёт учун сўнмоқликда турур?
Нечук одамий мавжудот ўз дунёвий ҳаётин яшаб, сўнг ҳамонлар ўз исботин қонуниятли тартибда топмамиш мавҳумлик қаршисида қолур?
Дунёда одамий мавжудотнинг неча-неча минг-минг-минглаб авлодлари бирла кечмиш ҳаёти мазмуни кичикдин катта ва оддийдин мураккаб томон шаклланиб келмиш эркан, онинг кечиб ўтмоқлиги қай даражада одамий мавжудот учун қонуният ва қонуниятсизликка бой?
Одамий мавжудот ақл-идрокли жонли мавжудот сифатида ўз асл моҳиятига мос мавжудлик мазмунин қай даражада асл англамоқда турур ёинки асл англамоқликдин нари бормиш?
Бани башарнинг моддий борлиқ-дунё мавжудлик мазмун-моҳиятин айнан англаб етмоқлиги ва онга мос ҳаёт тарзин яшаб ўтмоқлиги учун қай қонуният бирла, қай тафаккур йўлидин ва қай усулда бормоқлиги мақсад сори эрур?
Онинг ҳозирги дунёвий мавжудотлик тараққиёт йўли қай даражада тўғри ёинки қай даражада тўғри йўлдин оғмиш ҳолда?
Умуман, онинг мавжудотлик умумий йўналуви ноаниқ, мавҳумликда турмиш дунёвий ҳаётин ул мавҳумликда турмишлиги, қолмишлиги сабаб они мавжудотлик мутлақ тўғри тараққиёт йўлида дея санаб бўлурми?
Наҳот бани башар дунёвий ҳаётин мазмунин тинчлик мутлақ таъминланмиш усулда том маънода умумий тўғри йўналувга бурмоқ ва онга солмоқ, ривожлантирмоқ, ижобийлантирмоқ, инсонийлантирмоқ, табиий, такроран (!), табиий, шунингдек, барча учун бемалол йўли ва ул йўлдин бормоқ усули бўлмас, ақлга сезилмас, онгга намоёнлик бермас? Нечук?
Ушбуда, сўздинким, шул хусусдаги каби саволларга жавоблар чиқурки, қонуниятли маълумотларга таянмиш ақл эгалари, такроран (!), қонуниятли маълумотларга эга ақл эгалари одамий мавжудот учун ягона бўлмоқлиги онинг қонуниятида турмиш муродни, кўзланур мақсадни ва эришилажак натижаларни англагувчи бўлурлар! Ҳа!
Ва барча қонуниятлар мазмунан оддийдин мураккаб томон, енгилликдин аста кучая борур, бир мавзуга оид бир фикр мавзулар ичра таралувчанликда ва тафаккурга олгувчи ақл эгаси малоллик топмас тартибда ёритила борилмиш эрур.
Бул ёритмада ҳам қонуният улким, жумлаким ўқилгач, ҳар бир сўзнинг маъно воқеълиги бирликлари номоддий онгда тикланмоғи ва сўнг ул якка маънодин тикланмиш воқеълик бирликларидин мазмунда ифодаланмиш бир бутун воқеълик номоддий онгда яратилмоғи зарур эрур.